"Бавария" форварди Хитой клубига кўчиб ўтди
Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клуби ўзининг расмий сайтида "Бавария" форварди Сандро Вагнерни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.
Унга кўра хитойликлар 31 ёшли германиялик футболчини 5 млн еврога сотиб олишган ва у билан 2020 йилнинг 31 декабригача шартнома имзолашган. Бироқ, Вагнер янги жамоасида қанча маош олиши ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Маълумот учун, Вагнер “Бавария” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Хоффенхайм”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 30та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 10та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар