“Бавария” кетма-кет 6 йил Бундеслигада ғолиб бўлди (видео)

CHERY AUTO

Шанба оқшомида Германия Бундеслигасида 29-тур ўйинлари давом эттирилди. Мюнхеннинг “Бавария” клуби бу тур “Аугсбург” меҳмони бўлди.

Аугсбургдаги “WWK-Арена”да кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, мюнхенликлар муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, қаторасига мана олти йилдирки, Германияда “Бавария”га тенг келадигани  топилмаяпти.

Қуйида Юпп Хайнкес шогирдларининг “Аугсбург” билан ўйини видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!