"Бавария" президенти: Ўзилнинг имижи унинг аслидан кўра машҳурроқ
Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг шаънига бироз салбий гапларни гапирди.
“Мен Ўзилни кўпдан буён кузатаман. У маркетингнинг ажойиб маҳсулоти. Месутнинг имижи унинг аслидан кўра машҳурроқ. Унинг “Арсенал” сардори эканлиги эса ҳақиқий мўжиза”, - дейди Хёнесс.
Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзил Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган билан бирга суратга тушгани учун жиддий танқидларга учраган эди. Кейинчалик футболчи бунинг ортидан Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.
Фикрлар