"Бавария" ва "Ювентус" ўзаро супер футболчилар рокировкасини амалга оширишмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ювентус" форварди Пауло Дибалани ўз сафида кўришни истамоқда.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 24 ёшли аргентиналик футболчи эвазига колумбиялик хавбек Хамес Родригесни беришга тайёр. Бироқ, мюнхенликлар бунинг учун аввал ушбу футболчининг трансферини “Реал”дан тўлиқ сотиб олишлари лозим.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Юве” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришди. Хамеснинг ҳисобида эса 11та ўйинда 3та гол ва 2та ассистентлик мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!