"Бавария"нинг баъзи футболчилари Нико Ковачнинг қарорларидан норози бўлишмоқда

  • 2 октабря, 2018, 17:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария”нинг бир қатор етакчи футболчилари жамоа бош мураббийи Нико Ковачдан норози бўла бошлашди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра Матс Хуммельс, Хамес Родригес ва Хави Мартинеслар хорватиялик мутахассис таркибда нотўғри ротацияни амалга оширмоқда деб ҳисоблашмоқда. Улар таркибда доимий ўйин амалиётига эга бўлишни исташмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мюнхенликлар ушбу мураббий қўл остида мавсум стартидаги 8та ўйинда зафар қучишди. Лекин Бундеслиганинг сўнгги 2та баҳсида бор йўғи 1 очко жамғаришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию