
"Бавария"нинг трансфер мақсади аниқ
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бўлажак трансфер режаларини аниқлаб олди.
Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди яқин орада “Лилль” вингери Николя Пепе ҳамда "Аякс" хавбеки Френки де Йонгларни сотиб олишга уруниб кўради. Таъкидлаш керакки, ушбу икки футболчининг трансфери “Бавария”га тахминан 100 миллион еврога тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Пепе ҳамда де Йонг учун шунингдек Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам кураш олиб бормоқда.
Фикрлар