Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Тошкент вилоятида йиғин ўтказилмоқда

Шу жумладан, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам лицензион мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Шу муносабат билан, 4 январдан бошлаб терма жамоамиз аъзолари Тошкент вилояти, Туябўғиз шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқдалар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғинда Вадим Меньков, Алексей Мочалов, Герасим Кочнев, Серик Мирбеков, Дилноза Раҳматова, Эрнест Ирназаров, Николай Липкин, Элёр Муҳаммадалиев, Артур Гулеев, Нилуфар Зокирова, Нурислом Тўхтасин ўғли, Екатерина Шубина, Наталья Казанцева, Ксения Кочнева, Вильям Ибрагимов, Одил Қаюмов, Шохрухбек Аъзамов, Жавоҳир Нурматов, Денис Онуфриев, Шахриёр Маҳкамов каби спортчилар иштирок этмоқдалар. Унда спортчиларимизнинг жисмоний ва тактик тайёргарлиги белгиланган режа-жадвал асосида мунтазам синовдан ўтказиб борилмоқда. Машғулотлар мураббийлар А.Пономарев, Р.Мирзадияров, В.Сергеев, В.Шубина қўл остида ўтказилмоқда. Йиғин 27 январга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!