Бекхэм Англия клуби акционерига айланиши мумкин

Афсонавий футболчи Дэвид Бекхэм Англия клуби акциядорларидан бирига айланиши мумкин.

BBC тарқатган хабарга кўра 43 ёшли англиялик собиқ футболчи "Солфорд Сити" клубининг 10% акциясини сотиб олиб, клуб хўжайинлари қаторига кирмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Гари Невилл, Фил Невилл, Райан Гиггз, Пол Скоулз ва Никки Батт каби футбол юлдузлари ҳам "Солфорд Сити" клуби акционерлари ҳисобланишади.

Маълумот учун, "Солфорд Сити" клуби айни дамда Англиянинг 5-дивизионида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!