Бекхэм УЕФА томонидан тақдирланади

“Манчестер Юнайтед”, “Реал” клублари ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм УЕФАнинг президент мукофоти билан тақдирланади.

“Президентлик мукофотини беришда биз юксак натижалар ва профессионализмни алоҳида инобатга оламиз. Бу сафар мен ушбу совринга Дэвид Бекхэмни лойиқ кўрдим. Чунки у сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида футболни тарғиб қилишда фаол иштирок этмоқда.

Бундан ташқари унинг ҳамиша дунёдаги кўплаб болаларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиб келаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бекхэм – ўз даврининг ҳақиқий футбол рамзи”, - дейди УЕФА президенти УЕФА Александер Чеферин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!