Бензема ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема кеча “Аякс”га (2:1) қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Squawka тарқатган хабарга кўра бу 31 ёшли франциялик футболчи учун ЕЧЛдаги 60-гол бўлди ва у турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида кучли тўртликка кириб олди. Айни дамда Бенземадан юқори поғонада  Рауль (71), Лионель Месси (106) ва Криштиану Роналду (121) турибди.

Маълумот учун, Бензема “Реал” шарафини 2009 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 450та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 211та гол ҳамда 120та голли узатма ёздириб муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!