Бензема “Наполи” президентини аҳмоқ деб атади
Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема уни ёши ўтиб қолган футболчи деб айтгани учун "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентисани қаттиқ танқид қилди.
“Менинг рўйхатимга яна бир аҳмоқ қўшилди. Тўққизинчи рақам унинг бу фикрини ўзгартиришга мажбур қилади”, - деб ёзади франциялик футболчи ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ айнан “Наполи” Бенземага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар