Бензема "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Франциялик форвард Карим Бензема “Реал” Мадрид клубининг ўтган январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

31 ёшли футболчи овоз бериш натижаларига кўра Лука Модрич, Винисиус Жуниор, Каземиро ва Серхио Рамос каби жамоадошларини ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум Ла Лигада 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. “Реал” эса мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
16/02/2019 19:42
Бензема ўзи туғма талант ҳужумчи...омад Каримга
&
Лео Месси
16/02/2019 19:42
У Роналду кетгач роса очилди.