Бэйл "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олди

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бэйл кеча “Атлетико”га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли уэльслик футболчи ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олган. Унинг қачон соғайиб сафга қайтиши эса ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!