Бэйл Испанияга қарши ўйнай олмайди

У жароҳати боис Испания термасига қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади. Миллатлар лигаси доирасида Ирландияга қарши беллашувда ҳам иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида.

"Аждарлар" бош мураббийи Райан Гиггз "Реал" футболчисининг ўйнаш имкониятини 50 % га 50 дея баҳолади.

Маълумот учун, Уэльс терма жамоаси 11 октябрь куни ўз майдонида Испанияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказса, 16 октябр сафарда Ирландия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!