Бэйл "Леванте"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл “Леванте”га қарши Испания чемпионати 9-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, уэльслик футболчи умумий машғулотларда иштирок этмаган ва алоҳида шуғулланган. Бундан ташқари Мадрид клуби Бэйлнинг жароҳати ҳақида бирор қарорга келганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у соғлиғидаги муаммо сабаб Уэльс терма жамоаси қароргоҳини тарк этган ва Мадридга қайтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!