Бэйл МЮга ўтишдан "Тоттенхэм"га қайтишни устун қўймоқда

"Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқишларига сабаб бўлаётган "Реал" вингери Гарет Бэйл фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

Берилган маълумотларга кўра 28 ёшли уэльслик футболчи “шпорлар” сафига қайтиш истагида. Бэйл МЮга ўтгандан кўра собиқ жамоасига қайтишни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Бэйл ўтган мавсум “Реал” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!