Бэйл дисквалификация қилиниши мумкин
"Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйл Ла Лиганинг ўтган турида "Атлетико"га (3:1) қарши баҳсда ўз голини ноодатий тарзда нишонлагани учун камида 1та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, уэльслик футболчи 9 февраль кунги Мадрид дербисида 74-дақиқада “матрасчилар” дарвозасини ишғол этди ва рақиб жамоа мухлисларига қарата провокацион усулда тирсакларини букди. Ҳозирда Ла Лига тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот учун, “Реал” чемпионат доирасидаги кейинги учрашувини 17 февраль куни “Жирона”га қарши ўтказади. Сантьяго Солари шогирдлари айни дамда пешқадам “Барселона”дан 6 очко кам жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар