Бэйл ва Бензема номаълум муддатга сафдан чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл ҳамда ҳужумчиси Карим Бензема жароҳат олиб сафдан чиқишди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ҳар иккала футболчи кеча “Алавес”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олишган. Уларнинг қачон сафга қайтиши эса ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, 29 ёшли уэльслик футболчи жорий мавсум “Реал” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 30 ёшли француз ҳужумчиси эса 11та ўйинда 5та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!