Бэйл яна майдондан ташқарида қолади

TIGGO 2 PRO
 

Оҳир жароҳат туфайли ноябрдан бери майдонга тушмаётган "Реал" етакчиси Гарет Бэйл Европа чемпионлар лигасининг 15 февраль куни "Наполи"га қарши биринчи ўйинига қадар саломатлигини таклаб олиши айтилганди.

Бироқ, Зинедин Зидан уэльслик футболчини бу учрашувгача тўлиқ тайёр бўлмаслигини маълум қилди.

- Ҳаммамиз Бэйлнинг эртароқ сафга қайтишини истаймиз, - деди Зинедин Зидан. - У ҳозир барча машқларни бажаряпти. Бироқ унга жамоадошлари билан бир бирини тушиниб ишлаши учун вақт керак. Бэйлни жавоб ўйинигача майдонга қайтишига умид қиламиз.

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финали доираси "Реал" ва "Наполи"нинг дастлабки ўйини 15 февраль куни Испанияда, 7 мартга белгиланган жавоб учрашуви Италияда бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!