Биатлон бўйича Тюменда ўтадиган жаҳон кубоги босқичига бойкот беришмоқда
22-25 март кунлари Россиянинг Тюмень шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг сўнгги босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Айни кунларда кўплаб терма жамоалар ушбу босқичга бойкот беришмоқда.
Мусобақада иштирок этишни истамаётган орасида АҚШ, Канада, Украина, Чехия каби мамлакат вакилларини ҳам учратишимиз мумкин. Шунингдек, швециялик Себястьян Самуэлссон, словениялик Клемен Бауэр каби спортчилар ҳам допинг можаролари сабаб Россияга келишдан бош тортишган.
Фикрлар