Биатлон бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди номли спорт мажмуасида ёзги биатлон бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги старт олди.

100 га яқин ёш спортчилар ғолиблик учун курашаётган чидамлилик, чаққонлик, жисмоний етуклик билан бирга мерганликни ҳам талаб этувчи мусобақада дастлаб ўғил болалар спринт пойгасида стартга чиқди.

photo_2018-04-13_12-01-57

Натижаларга кўра фарғоналик Музаффар Мамасолиев биринчи, сурхондарёлик Виталий Сластён иккинчи, самарқандлик Бунёд Мухиддинов учинчи ўринни қўлга киритди.

photo_2018-04-13_12-02-13

photo_2018-04-13_12-02-02

Қизлар ўртасидаги спринтда маррага самарқандлик спортчилар –Мадина Сагатова ҳамда Севара Чориевалар етиб келишди. Учинчи ўрин пойтахт вилояти вакилас Зухра Халимовага тегишли бўлди.

Бугун таъқиб пойгалари давом этмоқда.

photo_2018-04-13_12-02-17

 

photo_2018-04-13_12-02-23

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!