Биласизми, “Атлетико” футболчилари кетма-кет 3та ўйинда пенальтидан гол ура олишмаяпти

TIGGO 2 PRO

Мадриднинг “Атлетико” клуби футболчилари кетма-кет 3та ўйиндан буён 11 метрлик зарбадан унумли фойдалана олишмаяпти. Таъкидлаш керакки, ҳар уччала ўйинда пенальтиларга бошқа-бошқа футболчилар зарба беришган.

Масалан, "Леганес"га (2:0) қарши ўйинда Антуан Гризманн, "Барселона" (1:1) билан ўйинда Кевин Гамейро ва сўнгги "Сельта"га (3:2) қарши баҳсда Фернандо Торрес бундай қулай имкониятни кўкка совурган.

Маълумот учун, Диего Симеоне шогирдлари сўнгги бор 2016 йилнинг 30 ноябрида Испания кубоги доирасида "Гихуэло" (6:0) жамоаси дарвозасига пенальтидан гол уришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!