Биласизми? Испания терма жамоасини ЖЧ-2018да Бенитес бошқариши ҳам мумкин эди

"Ньюкасл" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес ЖЧ-2018 бошланишидан аввал Испания терма жамоасидан таклиф бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтиш лозимки, ЖЧ-2018 старти аввалида Испания футбол федерацияси уларни огоҳлантирмасдан “Реал” билан шартнома имзолагани учун терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарган эди. Ўшанда раҳбарият биринчи бўлиб ушбу лавозимга айнан Рафаэль Бенитесни таклиф қилган, бироқ томонлар келишувга эришолмагач бош мураббийлик лавозими Фернандо Йеррога насиб этган.

“Бундай имконият бўлгани рост. Лекин, бу ерда қолганимдан хурсандман”, - дейди Бенитес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!