Машҳур футболчи: Роналду, Ўзбекистондан эҳтиёт бўл!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия футболининг таниқли шахслари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирмоқда. Sports.uz портали миллий жамоамиз ҳақида экспертлар билдирган фикрларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Валерий Непомняшчий, Камерун ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари собиқ бош мураббийи:

Шубҳасиз, сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистон футболи янги даражага чиқди, ҳозир у ерда аср бошидаги муаммолар йўқ. Жамоанинг жаҳон чемпионатига чиққани ҳам шунинг яққол исботидир. Менимча, плей-оффга чиқиш имконияти бор ва бу имкониятлар анча яхши. Янги формат ва имкониятларни ҳисобга олсак, ўзбеклар бу вазифани уддалаши мумкин.

Юрий Сёмин, Россия миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи:

Албатта, мен жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутяпман ва бу қизиқарли турнир бўлишига умид қиляпман. Мундиалда турли жамоаларни кузатаман.

Қайси жамоага мухлислик қиламан? Менга Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин. Бу мамлакатдан кўплаб танишларим бор, қолаверса, бу бизга яқин давлат.

Валерий Кечинов, Ўзбекистон ва Россия чемпионатлари ғолиби:

Россия футболида чуқур из қолдирган “Пахтакор” тарбияланувчиси Валерий Кечинов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги истиқболларини юқори баҳолади. Унинг фикрича, ҳатто Криштиану Роналдудек юлдузга эга Португалия миллий терма жамоаси учун ҳам Ўзбекистонга қарши ўйин осон кечмайди.

- Ўзбекистон жаҳон чемпионати плей-оффига чиқиши мумкинми? Албатта, мумкин, ҳозир терма жамоада кучли ижрочилар йиғилган. Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов кучли Европа клубларида ўйнаш бўйича катта тажрибага эга. Ҳатто Португалия миллий терма жамоаси ҳам Ўзбекистонни мағлуб этиш учун қаттиқ меҳнат қилишига тўғри келади”, - деди Валерий Кечинов.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқараётган Фабио Каннаваро жамоани тарихда илк бор жаҳон чемпионатига олиб кетди. Гуруҳ босқичида дебютант терма жамоа Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси футболчилари билан баҳс олиб боради.

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига имкониятини қандай баҳолади?

Ўзбекистон энг юқори нуқтада: Жаҳон чемпионатида муваффақиятни кимлар таъминлайди?
Ҳусанов “Барса”ни қизиқтириб қўйди!
Ҳусанов янги жамоадан жой олди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!