Биласизми? ЖЧ-2018да ғолиб бўлган Франция терма жамоасининг 4 нафар аъзоси 5 йил олдин Ўзбекистонга қарши ўйнаган

Хабарингиз бор яқиндагина Россия яшил майдонларида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида енган Франция роппа-роса 20 йилдан сўнг ўз тарихидаги иккинчи чемпионликни қўлга киритди.

Эътиборлиси, Дидье Дешам Россияга олиб борган таркибда бундан 5 йил муқаддам Туркияда бўлиб ўтган Ёшлар ўртасидаги (U-19) жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйнаган 4 нафар футболчи ҳам бор эди. Булар дарвозабон Альфонс Ареола, ҳимоячи Самуэль Умтити, ярим ҳимоячи Поль Погба ҳамда ҳужумчи Флориан Товенлардир.

Похожее изображение

Ҳа, адашмадингиз. Айнан мана шу футболчилар беш йил олдин Туркия яшил майдонларида бизнинг йигитларни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Бугун эса улар жаҳон чемпиони.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Чорак финал.

2013 йил, 6 июль. Риза. “Янги шаҳар” номли стадион.

Франция – Ўзбекистон – 4:0 (3:0).

Голлар: Яя Саного, 31 – 1:0. Поль Погба, 35-пен. – 2:0. Флорен Товен, 43-пен. – 3:0. Курт Зума, 64 – 4:0.

Ҳакамлар: Сандро Риччи (Бразилия), Алессандро Роча (Бразилия), Карлос Вера (Эквадор).

Франция: Альфонс Ареола, Димитри Фольке, Курт Зума, Самуэль Умтити, Поль Погба, Жеффри Кондогбиа (Аксель Нгандо, 62), Яя Саного, Жан Кристоф Баэбак (Алекси Босетти, 69), Люка Динь (Пьер Йовес Полома, 78), Жордан Верету, Флориан Товен.

Ўзбекистон: Аслбек Омонов, Тоҳир Шамсиддинов, Максимилиан Фомин, Аббос Махсталиев, Владимир Козак, Диёр Туропов (Жалолиддин Машарипов, 59), Абдулазиз Юсупов (Забиҳилло Ўринбоев, 59), Азамат Абдуллаев, Игорь Сергеев, Сардор Собирхўжаев (Камрон Кападзе, 65), Муҳсин Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Максимилиан Фомин, 14. Тоҳир Шамсиддинов, 34. Сардор Собирхўжаев, 51. Владимир Козак, 65.

Четлатиш: Тоҳир Шамсиддинов, 68.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
26/07/2018 02:04
Бу кимга қизиқ? Франция жахон чемпиони, узбекистон эса....