Биласизми? Жеко ЕЧЛнинг кетма-кет 4та баҳсидан буён гол урмоқда

  • 25 апрель, 2018, 08:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча Ливерпуль шаҳридаги машҳур “Энфильд Роуд” стадионида УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. “Ливерпуль” шу куни “Рома” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ушбу учрашувда римликларнинг киритилган икки голидан бирига ҳужумчи Эдин Жеко муаллифлик қилди. Эътиборлиси, босниялик футболчи шу тариқа ушбу мусобақада кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олди.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум ЕЧЛда жами 11та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!