Биласизми? "Лацио" ўз тарихида иккинчи марта "Рома"ни йирик ҳисобда енгди
Хабарингиз бор кеча “Лацио” А Сериянинг 26-турида ҳамшаҳари “Рома”га (3:0) қарши баҳс олиб борди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Лацио” шу тариқа ўз тарихида 2-марта “Рома”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бунгача “Лацио” фақатгина 2006 йил “Рома”ни 3:0 ҳисобида таслим эта олганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 26та турдан сўнг “Лацио” мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди, “Рома” эса 5-ўриндан жой олган.
Фикрлар