Биласизми? “Лестер” 2017 йил АПЛда биринчи марта гол урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Англия чемпионати 26-турида “Ливерпуль” жамоаси сафарда “Лестер” билан ўзаро баҳс олиб борди.

Англиянинг амалдаги чемпиони бир неча кун аввал бош мураббий Клаудио Раньерини ишдан бўшатганди. Мазкур ҳолат жамоага ёрдам берган кўринади. Сабаби “тулкилар” 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ўйинда Жейми Варди дубль қайд этди, Дэнни Дринкуотер эса супер гол киритди. Эътиборли жиҳати шундаки, "тулкилар" 2017 йили АПЛда ҳали гол урмаганди. Кеча эса улар омадсиз серияга 3 та гол билан барҳам берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!