Биласизми? "Навбаҳор" сўнгги бор "Металлург" майдонида 2015 йил ғалаба қозонган

  • 3 ноябрь, 2018, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор эртага Суперлиганинг навбатдаги турида "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Tecno

Таъкидлаш керакки 1-турда Бекободда кечган баҳсда ҳисоб очилмаган бўлса, 12-турда «Навбаҳор» ишончли 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўша учрашув Азамат Алланиёзевнинг бенифисига айланган эди. 24-турда эса Наманганда нурсиз дуранг қайд этилган 0:0

Бу икки клуб мамлакат чемпионати тарихида жами 43 бор тўқнаш келишган. Бу борада устунлик «Навбаҳор» томонида. Ўтказилган ўйинларнинг 20тасида «лочинлар» ғалаба қозонишган бўлса, 11та учрашувда бекободликлар зафар қучишган. 12та баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбати 65:45 «Навбаҳор» фoйдасига.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 72 очко, бекободликлар эса 45 очкони қўлга киритишган. «Навбаҳор»нинг «Металлург» устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, бекободликларнинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида ушбу рақибга 3 марта имкониятни бой бериб қўйган. 20та ўйиннинг 10тасида майдон эгалари зафар қучишган. 8та ўйин дуранг билан тугаган. “Навбаҳор” сўнгги бор 2015 йилда Бекободдан ғалаба билан қайтган.

«Металлург» майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

2018 йил «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0

2017 йил «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0

2016 йил «Металлург» - «Навбаҳор» 5:1

2015 йил «Металлург» - «Навбаҳор» 2:3

2014 йил «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!