Биласизми? Умтити ёзда "Реал"га ўтиши ҳам мумкин эди
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самуэль Умтити ўтган ёз "Реал" аъзосига айланиши мумкин эди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 24 ёшли французнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Лекин, узоқ давом этган музокаралар самрасиз якунланган ва шундан сўнг “кўк-анор ранглилар” Умтити билан амалдаги шартномани 2023 йилгача узайтиришга қарор қилишган.
Маълумот учун, Умтити “Барселона” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар