Биласизми? "Вест Хэм" жорий ёзги трансферлар даврида янги футболчи сотиб олиш учун 100 млн евро сарфлади

  • 16 Jul 13:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби жорий ёзги трансферлар даврида янги футболчилар харид қилиш учун салкам 100 миллион евро маблағ харажат қилди. Бу ҳақда Bleacher Report Football нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “болғачилар” ҳозиргача 38 миллион еврога "Лацио"дан Фелипе Андерсонни, 25 миллион еврога “Тулуза”дан Исса Диопни, 20 миллион еврога “Боруссия” Дортмунддан Андрей Ярмоленкони, 8 миллион еврога "Суонси"дан Лукаш Фабьянскини ва 4 миллион еврога "Коринтианс"дан Фабиан Бальбуэнани сотиб олишди.

Бундан ташқари Жек Уилшер ҳамда Райан Фредерикс каби футболчилар жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилишди.

Comments

You must be logged in to commet!