Билл Гейтс Токио-2020 ташкилотчилари билан ҳамкорлик қилади
Миллиардер ва "Microsoft" компаниясининг асосчиси Билл Гейтс яна 2 йилдан сўнг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилотчилари билан ҳамкорлик қилади.
Гейтс бу йўлда ташкилий қўмита вакиллари билан бир қаторда Япониянинг кўплаб компаниялари билан ҳам мусобақанинг ўтказилишида фаол бўлади. Миллиардернинг такидлашича, мамлакат бу мусобақани ўтказиш орқали икки сферада етакчиликка эришиши мумкин. Улардан бири қашшоқликка қарши курашиш бўлса, иккинчиси иқлим ўзгаришига қарши курашиш экан.
Гейтс бу лойиҳага яна қандай режалар киритаётгани ҳақида батафсил маълумот бергани йўқ. Бироқ 2019 йилдан эътиборан ташкилий қўмита вакиллари билан биргаликда ишлаш ниятида эканлигини таъкидлаган.
Фикрлар