Боатенг "Барселона"да нечанчи рақамда ўйнайди? (ФОТО)
Хабарингиз бор кеча "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Кевин Принц-Боатенг ижара асосида "Барселона"га ўтди.
Ганалик футболчи мавсум сўнггига қадар каталонияликлар сафида тўп тепади. Келишувда хавбекни мавсум сўнггида 8 млн еврога сотиб олиш мумкинлиги борасидаги банд ҳам мавжуд. Боатенг бугун расман "Барселона" футболчиси сифатида оммага таништирилди. Унга кўра 31 ёшли футболчи каталонияликлар сафида 19-рақамда тўп суради.
Маълумот учун, Боатенг "Милан" ва "Шальке"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш. У шунингдек, "Герта", "Тоттенхэм Хотспур", "Боруссия" Дортмунд, "Портсмут", "Лас-Пальмас" ва "Айнтрахт" каби жамоаларда ҳам тўп тепган.
Жорий йилги мавсумда эса 31 ёшли футболчи "Сассуоло" сафида Италия А Сериясида 13 баҳсда иштирок этди ва 4 та гол киритиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар