Боатенг дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди
"Барселона"нинг янги аъзоси Кевин-Принс Боатенг жамоанинг аргентиналик футболчиси Лионель Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деб айтди.
“Дунёнинг энг яхши футболчиси Месси ҳисобланади. Нега куляпсиз? Бу ҳақиқат. Месси – энг зўри. У буни сўнгги 10 йилдан буён исботламоқда”, - дейди ганалик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Боатенг “Барселона”га мавсум якунига қадар “Сассуоло”дан ижарага ўтди.
Фикрлар