"Бока Хуниорс" ҳимоячиси Европанинг машҳур клуби билан шартнома имзолади

  • 3 января, 2019, 13:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Амстердамнинг "Аякс" клуби ўзининг ҳимоя чизиғини "Бока Хуниорс" ҳимоячиси Лисандро Магальян билан кучайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра голландияликлар 25 ёшли аргентиналик футболчи билан 2023 йилга қадар шартнома имзолашган. Бунинг эвазига эса "Бока Хуниорс"га 9,5 млн евро тўлашган.

Маълумот учун, Магальян жорий мавсум "Бока" сафида жами 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию