Бокс: 2 нафар ҳамюртимиз ярим финалда
Осиё ўйинларининг бугунги кун баҳсларида боксчиларимиз ҳам олтин медаль сари яна бир қадам ташлашди.
Хусусан, бугун ўтказилган -49, -64 кг вазн тоифаларида ҳамюртларимиздан Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоровлар чорак финали доирасидаги жангларда рингга кўтарилишди.
Хусусан, -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов қирғизистонлик Мирлан Туркбай ўғлини 5-0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Иқболжон Холдоров кореялик Лим Хюнсукка ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Қайд этиш лозим, финал олдидан Ҳасанбой Дўсматов ўз вазн тоифасида хитойлик Жонг Лин Вуни синовдан ўтказса, Иқболжон Холдоровга япониялик Даисуке Наримацу рақиблик қилади.
Қайд этиш лозим, бироз вақтдан сўнг -75 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам чорак финал босқичи доирасида эронлик Саидшахин Мусавига қарши рингга кўтарилса, -56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов мўғлулистонлик Энх Амар Хархууга қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан соат 17:15 га белгаланган.
Фикрлар