Ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасида биринчи тўсиқдан ўтди
Европа майдонларида УЕФА Чемпионлар лигасининг саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони “Сабах” биринчи саралаш босқичида Уэльснинг “Нью-Сейнтс” жамоасига тўқнаш келди.
Бокуликлар қитъанинг энг нуфузди турниридаги дебютида ўз мухлислари кўз ўнгида уэльсликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ўша ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган эди. Аммо учрашувнинг иккинчи ярмида Велько Шимич ва Кахим Пэррис биттадан гол урганди.
Ушбу баҳсда “Сабах”даги легионеримиз Умарали Раҳмоналиев бошланғич таркибда майдонга тушиб, Европа Чемпионлар лигасидаги дебютини нишонлади.
“Нью-Сейнтс” жамоаси майдонида ўтган иккинчи учрашувда ҳам устунлик озарбайжонлик футболчилар томонидан бўлди.
“Сабах” биринчи бўлимнинг ўзида Жой-Лэнс Миккельс ва Аарон Малуданинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Иккинчи тайм охирида мезбонлар битта жавоб тўпини киритди. Аммо бу уларни мағлубиятдан қутқара олмади – 1:2.
Бу баҳсда ҳам Умарали Раҳмоналиев бошланғич таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйнади. Боку клуби Европа Чемпионлар лигасининг саралаш турнирида кейинги босқичга ўтди.
Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.
“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабах”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев якунланган мавсумда Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев “Сабах” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Энди Умарали Раҳмоналиев жамоадошлари билан бирга Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирининг иккинчи босқичида Финляндиянинг "KuPS" жамоасига қарши тўп суради.
Ҳусановга япон гўзаллари ошиқ бўлди!
Ҳусанов мундиалдан хушхабар олди!
Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди
Майкл Оуэн Ўзбекистон ўйинига муносабат билдирди

Фикрлар