Ҳусановни Англияда катта тўқнашув тўқнашув кутяпти
Келаси мавсум Англия Премьер-лигасида Марказий Осиё дербиси кузатилиши мумкин. Ҳозирча, дунёнинг энг мураккаб лигасида минтақамиздан фақат Абдуқодир Ҳусанов тўп тепмоқда.
Янги мавсумда 22 ёшли ҳимоячимиз “Манчестер Сити”нинг асосий ўйинчиларидан бири мақомини сақлаб қолиши кутилмоқда. Чунки ўтган мавсумда Абдуқодир Хосеп Гвардиола жамоасида ўзини ҳар тарафлама кўрсатиб, жамоага керакли эканини исботлади.
Энди бундан буён жамоага устозлик қиладиган Энцо Мареска ҳам Ҳусановга ишонч билдиришига умид қиламиз.
Янги чемпионат олдидан қозоғистонлик Дастан Сатпаев “Челси” таркибига қўшилади. Лондонлик иқтидорли ҳужумчини бир ярим йил аввал трансфер қилган бўлса-да, 18 ёшга тўлиб, тўлиқ вояга етгунга қадар “Қайрат”да ўйнаб туришига шароит яратиб берди.
Россиялик журналист Александр Троицкий янги мавсумда Англия футболида Дастан Сатпаев ва Абдуқодир Ҳусанов ўртасидаги қарама-қаршиликни кутаётганини билдирди.
- Умид қиламизки, бир неча ойдан кейин майдонда Дастан Сатпаев ва Абдуқодир Ҳусановнинг тўғридан-тўғри тўқнашувидан баҳраманд бўламиз. Шу билан бирга, улардан қайси бири тезкорроқ эканлигини ҳам билиб оламиз, - деб ёзди Александр Троицкий ўзининг Telegram каналида.
“Қайрат” тарбияланувчиси ҳисобланган 17 ёшли Дастан Сатпаевни Лондоннинг “Челси” клуби 2025 йилнинг февралида трансфер қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган. Расман Дастан Сатпаев 2026 йил 12 август куни 18 ёшга тўлиб вояга етгач, “Челси” футболчисига айланади.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери эса, Дастан Сатпаев “Челси” билан ҳамкорлик ўрнатишидан бир неча кун аввал расмийлаштирилди. 2025 йилнинг 20 январь куни “шаҳарликлар” Франция чемпионатида иштирок этаётган “Ланс” ҳисобига 40 миллион евро тўлаб, ўзбек футболчисининг трансферини биттада ҳал қилди.
Якунланган мавсумда Абдуқодир Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги, Лига кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами 37 та учрашувда иштирок этди. Англия кубоги ва Англия лигаси кубоги соҳиби бўлган Ҳусановнинг transfermarkt порталидаги қиймати мавсум якуни бўйича 50 миллион еврога кўтарилди.
Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди
Ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасида биринчи тўсиқдан ўтди
Ҳусановга япон гўзаллари ошиқ бўлди!
Ҳусанов мундиалдан хушхабар олди!
Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Фикрлар