Бокс: Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг

  • 17 декабрь, 2018, 18:56
  • 0
  • Бокс

Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам якунига етди. Мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан 277 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Тўрт кун давомида спортчилар 8 вазн тоифасида сараланиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Кескин ва муросасиз ўтган қарама-қаршиликларда мухлислар бир-биридан ажойиб жанглар гувоҳи бўлишди. Айниқса 52 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда терма жамоанинг яна бир аъзоси Аброржон Қодировни тўхтатган бўлса, финалда Худойназар Файзовни мағлуб қилиб, Ўзбекистон чемпионига айланди.

Шунингдек, 69 кг вазнда мухлислар яна бир муросасиз жанг гувоҳи бўлишди. Осиёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилган Иқболжон Холдоров кутилмаганда Бобу-Усмон Ботуровга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

52кг:
1. Ҳасанбой Дўсматов (Андижон)
2. Худойназар Файзов (Тош.вил)
3. Нодиржон Мирзааҳмедов (Тошкент)
3. Аброржон Қодиров (Фарғона).

57кг:
1. Абдулҳай Шораҳматов (Тошкент)
2. Отабек Холматов (Тошкент)
3. Ҳасанжон Тўрақулов (Тош.вил.)
3. Миразизбек Миразҳалилов (Фарғона).

63кг:
1. Алиёр Норалиев (Тош.вил.)
2. Шукуржон Раҳимов (Бухоро)
3. Шунқор Абдурасулов (МВСК-Т.в.)
3. Камронбек Эшматов (Андижон).

69кг:
1. Бобо-Усмон Ботуров (Жиз-Динамо)
2. Иқболжон Холдоров (Андижон)
3. Фазлиддин Мелибоев (Фарғона)
3. Жаҳонгир Раҳмонов (Тош.вил.-Динамо).

75кг:
1. Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд)
2. Одилжон Аслонов (Бухоро)
3. Акмурод Ғаффаров (Тош-Сурх)
3. Отабек Турдихўжаев (Андижон).

81кг:
1. Хуршид Абдуллаев (Самарқанд)
2. Дилшод Рўзметов (МВСК-Т.в.)
3. Қозимбек Мардонов (Фарғона)
3. Акмалбек Қосимов (Фарғона).

91кг:
1. Мадияр Саидраҳимов (МВСК-Т.в.)
2. Рустам Тўлаганов (Тош-Динамо)
3. Роримша Профсор (Бухоро)
3. Сардор Ёрмуҳаммедов (Бухоро).

+91кг:
1. Улуғбек Мубинов (ИИВАкад-Бух)
2. Обиджон Тоҳиров (Фарғона)
3. Мирзоҳиджон Абдуллаев (Тош-Динамо)
3. Рустамжон Исмоилов (Фарғона).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!