Болалар футболи. Наманган жамоаси U-12 Республика чемпионатининг ғолибига айланди

Наманган шаҳрида 12 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Республика чемпионатига старт берилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. "Навбаҳор Умид" майдонида бўлиб ўтган мусобақа финалида Наманган ва Андижон жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.
 
Учрашув Наманган жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, финал учрашувини "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис, мураббий Алексей Беленов ва клуб директори Р.Акрамовлар бевосита стадиондан томоша қилиб боришди.

Шундай қилиб, Наманган жамоаси мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Андижон иккинчи бўлди. Тошкент шаҳри 3, Фарғона жамоаси 4-ўрин билан кифояланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!