Бонуччи "Ювентус"ни бошқармоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ўзининг келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.
“Менинг орзуим гранд жамоаларда устозлик қилиш, балки бу “Ювентус” бўлар. Айнан шу ерда фаолиятим давомида кўплаб мураббийлардан ўрганган сирларимни ишлатишим мумкин.
Мен бу ҳақда бир неча йил ўйладим. Футболда айнан шу ролда қолмоқчиман. Хатто “Ювентус”да бўлса ҳам”, - дейди Бонуччи.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи “Милан”даги бир йиллик фаолиятидан сўнг ёзда яна “Ювентус”да қайтган эди.
Фикрлар