"Бордо" футболчиси "Рома"ни эмас "Барселона"ни танлади

"Бордо" клуби ярим ҳимоячиси Малком фаолиятини "Барселона"да давом этиради.

Италия ОАВнинг хабар беришича, "кўк-анор ранглилар" бразилияликнинг трансферни нархи ва унинг маоши бўйича музокараларни якунлашга яқин туришибди.

"Барса" Малком учун 41 миллион евро тўлайди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, 21 ёшли хавбек кеча Римга "Рома" сафига қўшилиши керак эди, бироқ "Барса" ушбу келишувни йўққа чиқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!