“Боруссия” Дортмунд АПЛ клубидан ҳужумчи сотиб олмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича дортмундликлар ушбу харидни амалга ошириш учун "Вест Хэм"га сотишга яқин турган украиналик ҳужумчиси Андрей Ярмоленконинг трансферидан келадиган маблағни йўналтиришмоқчи. Маълумотларга қараганда Заанинг трансфери “Боруссия”га тахминан 20 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ушбу футболчига шунингдек "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Заа якунига етган мавсум "Кристал Пэлас" сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!