"Боруссия" Дортмунд етакчиси сафга қайтди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби сардори Марко Ройс жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда FP нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки Ройс 5 февраль куни “Вердер”га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Энди у катта эҳтимол билан Бундеслиганинг 24-туридан ўрин олган “Аугсбург”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун, 29 ёшли Ройс жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар