Бранислав Иванович Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин

“Зенит” клуби ҳимоячиси Бранислав Иванович фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. UNO нашри тақратган хабарга кўра, ушбу мамлакат клубларидан бири сербиялик футболчига йилига 6-8 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Шу сабабли Иванович “Зенит” қишки трансферларма мавсумидаёқ тарк этиши мумкин. Унинг питерликлар билан келишуви ёзда якунига етади.

Шунингдек, футболчига Хитой ва Қатар клубларидан ҳам атклифлар тушмоқда. Аввалроқ Ивановичга ҳимоядаги кадрлар муаммоси юзага келганлиги сабабли “Барселона” ҳам қизиқиш билдирганлиги айтилган эди.

Сербиялик футболчи бу мавсум Премьер-Лигада 17 ўйинда мацйдонга тушган. “Зенит” 17 туродан кейин Россия чемпионатида 1-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!