
"Брайтон" 37 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди
Англия премьер-лигаси дебютанти ҳисобланган "Брайтон" клуби тажрибали ҳимоячиси Бруно Сальтор билан амалдаги шартномани узайтирди.
Унга кўра 37 ёшли футболчи АПЛ жамоаси сафида яна бир мавсум тўп суради. Аниқроғи “Брайтон” сардори 2019 йилга қадар тузилган шартномани имзолади.
Маълумот учун, Сальтор жорий мавсум “Брайтон” сафида жами 22та баҳсда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.
Фикрлар