Бразилия терма жамоаси аъзоси Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолади

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жулиано фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди.

Transfermarkt нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли футболчи Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби билан шартнома имзолаган. Араблар эса ушбу трансфер учун “Фенербахче”га 11 миллион евро тўлашган.

Маълумот учун, Жулиано турк клуби сафида ўтган мавсум жами 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!