Бразилия терма жамоаси ноябрда Уругвай ҳамда Камерунга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Бразилия терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида қайси терма жамоалар билан ўйнаши маълум бўлди.
Унга кўра “пентакампионлар” дастлаб 16 ноябрь куни Уругвайга қарши, сўнгра орадан 4 кун ўтиб 20 ноябрь куни Камерун терма жамоасига қарши ўйнайди. Қайд этиш лозимки, ҳар иккала учрашув ҳам Англияда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия октябрь ойидаги ФИФА кунларида Саудия Арабистони ҳамда Аргентина терма жамоалари билан куч синашган эди.
Фикрлар