Бразилиялик машҳур ҳимоячи фаолиятини якунлади
Бразилиялик машҳур ҳимоячи Гильерме Сикейра ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
Маълумотларга қараганда 32 ёшли футболчининг бундай қарорга келишига тўпиғидан олган жиддий жароҳати сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Сикейранинг сўнгги жамоаси "Валенсия" бўлган эди. У “кўршапалаклар” сафини 2017 йилнинг ёзида тарк этганди.
Машҳур футболчи шунингдек "Удинезе", "Анкона", "Гранада", "Бенфика" ва "Атлетико" каби жамоаларда ҳам тўп сурган.
Фикрлар