Бу мавсум "Локомотив"нинг уй ўйинларига 68 мингдан зиёд мухлис келди

CHERY AUTO

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида рамазон ойи вақтида бепул егуликлар тарқатилди, намоз ўқишлари учун шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, бутун бир мавсум давомида томошабинлар учун турлича акциялар ўтказилди.

Tecno

Шу боисдан бу мавсумда "Локомотив"нинг уй ўйинларига мухлисларнинг ташрифи янада кўпайди.

"Локомотив" бу мавсумда ўз майдонида 15, "Миллий" стадионида эса 1 уй ўйинини ўтказди.

Ушбу баҳсларга 68234 томошабин ташриф буюрди. "Темирйўлчилар" мезбонлигидаги энг кўп мухлис 1-босқичда "Миллий" стадионида "Пахтакор"га қарши баҳсда қайд этилди - 19100.

Аксинча, 2-босқичдаги "Бухоро"га қарши ўйинга энг кам томошабин ташриф буюрди - 951.

Comments

You must be logged in to commet!